Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2024
12997
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинган бўлиши мумкин – фотолар

Таҳририятга келиб тушган фотосуратларда вилоят ФВБ ходимлари Зомин туманида одамларнинг уйларини тозалаб, деворларини оқлаш ва бўяш ишларида иштирок этаётгани кўринади. Маълумот учун, бу тузилманинг асосий вазифаси табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда фуқаролар муҳофазасини таъминлашдан иборат.

Фото: Мурожаат муаллифи юборган расмлар, Kun.uz

Kun.uz’га навбатдаги мурожаат Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан йўлланди. Унда ёзилишича, вилоят ФВБ ходимлари ўз ҳисобидан Зомин туманида одамларнинг уйларини тозалашга, деворларни оқлаш ва бўяш ишларига жалб қилинмоқда.

Фото: Мурожаат муаллифи юборган расмлар, Kun.uz
Фото: Мурожаат муаллифи юборган расмлар, Kun.uz

“Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Биз Жиззах вилояти ФВБда ишлаймиз. Қуёш чиқди дегандан бизларни Зоминга одамларнинг уйларини тозалашга, деворларни оқлашга жўнатишади. Ойлигимиз йўлкирага кетяпти. Илтимос сизлардан, шу муаммони ёритсанглар. Биз бошлиқларга айтсак ишдан олиб ташлайди”, дейилади шахси сир қолишини истаган ходим мурожаатида.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 5-моддасида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Фото: Мурожаат муаллифи юборган расмлар, Kun.uz
Фото: Мурожаат муаллифи юборган расмлар, Kun.uz

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига кўра меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50–100 баробари (17 млн сўмдан 34 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун ҳужжатларига кўра фавқулодда вазиятлар хизматлари табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, авария-қутқарув тадбирларини тезкор ташкил этишдан иборатдир.

Мавзуга оид