Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпиони бўлди
Тошкент ва Самарқандда ўтказилган мусобақа спортчиларимиз ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон терма жамоаси 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида ўтказилган Осиё ва Океания чемпионатида ғалаба қозонди.
Тошкентдаги «Ҳумо» ва Самарқанд муз саройлари мезбонлик қилган турнир финалида ёш хоккейчилар Таиланд устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
Бош мураббий Абдумажид Носиров шогирдлари мусобақанинг барча ўйинида ғалаба қозонди. Жумладан, гуруҳ босқичида Эрон 19:0, Малайзия 29:0, Кувайт 17:0, Таиланд 7:5 ҳисобида доғда қолдирилди. Яримфиналда БАА 12:0 ҳисобида мағлуб этилди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Мўғулистон хоккейчилари БАА устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўзбекистонлик хоккейчиларнинг иккинчи шундай ютуғидир. 2023 йилда Мўғулистонда ўтказилган Осиё ва Океания (U18) чемпионатида ҳам Ўзбекистон ғалаба қозонган эди.
Мавзуга оид
08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади
18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади
13:49 / 07.10.2023
Спортдаги ғирром ҳакамлар: Рой Жонс олимпиада олтин медалини қандай бой берганди?
22:10 / 05.08.2023