Ўзбекистон | 11:00 / 30.04.2024
3664
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Qatar Airways ва Asialuxe Travel Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Фото: Asialuxe Travel

Қатар пойтахтига рейслар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади. Ҳамёнбоп нархлардаги тайёр турлар ва авиачипталарни Asialuxe Travel миллий туроператори ва мамлакатнинг барча туристик агентликларида харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон аҳолисида Қатарга энг яхши Qatar Airways бортларида жўнаб кетиш имконияти пайдо бўлди. Компания даражаси авиация соҳасидаги кўплаб тан олишлар ва унвонлар билан тасдиқланган.

Qatar Airways – авиаташув соҳасида жаҳондаги етакчи ҳисобланиб, ҳақиқий ҳашамат ва қулайлик белгисини тақдим этади. Компания 2011 йилдан 2022 йилгача дунёда етти марта энг яхши деб топилган. Шунингдек, у Яқин Шарқда энг яхши авиакомпания деб тан олинган ва минтақада юқори экологик баҳо дастури даражаси бўйича сертификат олган компаниялардан биринчиси бўлган.

Ўртача 5 йиллик замонавий самолётлар, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш, қулай салонлар, бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун қўшимча афзалликлар, шунингдек, бортда инновацион кўнгилочар тизимлар ва сифатли егуликлар ҳар сафар парвоздан завқланишга имкон беради.

Qatar Airways билан эксклюзив ҳамкорлик асосида Asialuxe Travel миллий туроператори тўғридан-тўғри рейсларга авиачипталарни ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имкониятини таклиф қилмоқда. Компаниянинг рейслари ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади, Тошкентдан Дохага биринчи рейс 3 июнь санасига режалаштирилган.

Қатарга сафар – бу одатий БАА ва Саудия Арабистонининг ўрнига бошқа Яқин Шарқни кўриш имкониятидир. Маданиятларнинг ўхшашлигига қарамасдан, Қатар ўзининг хилма-хиллиги билан ҳайрон қолдириши мумкин: бир неча минг йиллик тарихга эга бой меросни кўрсатиб турадиган савлатли музейлар, нолдан бошлаб қурилган Лусаил эко-шаҳри, Форс кўрфазига чиройли манзарага эга бетакрор Корниш қирғоғи ва ноёб Хор-аль-Адаид «ички денгизи»га ташриф буюриш билан чўл бўйлаб сайр.

Сизда замонавийлик асрлик анъаналар билан ва баланд бинолар қумли тепаликлар билан бирлашадиган ҳақиқий шарқона эртакка шўнғиш ҳамда Mandarin Oriental, Hilton ва Rixos каби люкс меҳмонхоналар тармоқларида яшаш имконияти бор.

Индивидуал тур тузиш ёки бир ҳафталик тайёр турларни банд қилиш мумкин:

· AL ASEEL HOTEL 3* 716 USD дан бошлаб

· LA MAISON HOTEL 4* 727 USD дан бошлаб

· CENTRO CAPITAL DOHA BY ROTANA 4* 768 USD дан бошлаб

· HILTON DOHA 5* 1092 USD дан бошлаб

· HILTON DOHA THE PEARL HOTEL 5* 1257 USD дан бошлаб

· HILTON SALWA BEACH RESORT & VILLAS 5* 1375 USD дан бошлаб

· RIXOS GULF HOTEL DOHA 5* 1286 USD дан бошлаб

· MANDARIN ORIENTAL DOHA 5* 1469 USD дан бошлаб

· RIXOS QETAIFAN ISLAND NORTH DOHA 5* 1752 USD дан бошлаб

Нархлар икки кишили жойлашув асосида бир нафар вояга етган киши учун кўрсатилган. Нархга Тошкент – Доха – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвоз, трансфер, меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғурта киради.

Комплекс туристик тўпламлар мамлакатнинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Туристик тўпламлар ва тур ташкиллаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ёки +998 71 201 77 77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид