Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
Майнинг-фермалар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати, «Ўзэнергоинспекция» ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Тошкент вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилган назорат тадбирлари давомида крипто-актив ва майнинг фаолияти бўйича 17 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд қилинишича, майнинг-фермалар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига 16 млрд 553 млн сўм зарар етказилган.
Мисол учун, Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқарога қарашли дала ҳовлида майнинг қурилмаларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиши оқибатида давлат манфаатларига 3 млрд 476 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ҳам ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 1 млрд 19 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосан тергов ҳаракатларига ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:28 / 07.01.2025
Чирчиқ дарёси ҳудудида табиатга 674 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
21:18 / 07.01.2025
Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади
21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади
19:31 / 30.12.2024