Жамият | 19:00 / 01.05.2024
3732
3 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan ва vivo миллионлаб сўмга тенг пул ютуқлари ва EURO 2024 га саёҳатлар туҳфа қилди

Beeline ва vivo ҳамкорликда ўтказилган EURO BOOM акциясини сарҳисоб қилди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan ва vivo 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига бағишланган EURO BOOM акциясини якунлади. Кенг кўламли акциянинг кульминацион нуқтаси 1 май куни жонли эфирда бўлиб ўтган, 3 миллион нафар одам иштирок этган якуний ютуқли ўйин бўлди. Уни Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски очиб берди ва бешта ғолиб учун 50 миллион сўм қўшимча пул мукофоти тақдим этилиши ҳақида эълон қилинди, бу иштирокчилар учун кутилмаган бонусга айланди.

4 март куни бошланган акция доирасида иштирокчилар кўплаб қимматбаҳо совғалар, жумладан, EURO 2024 йўлланмаларини ютиб олиш имконига эга бўлдилар. Акциянинг умумий пул мукофот жамғармаси қарийб бир миллиард сўмни ташкил этди, 63 нафар мижоз уларнинг соҳибига айланди. Бундан ташқари, ярим финалга 8 та саёҳат, футбол бўйича Европа чемпионатнинг финалига икки кишилик 1 та саёҳат пакети, 80 та технологик vivo смартфони ва 56 та чиройли Beeline рақамлари ўйналди.

Акцияда қуйидаги шартлардан бирини бажарган ҳар бир мижоз иштирок этиши мумкин эди: Beeline'га уланган, балансини 40 000 сўмга тўлдирган ёки янги vivo смартфонини фаоллаштирган.

«EURO BOOM акцияси катта қизиқиш уйғотиб, иштирокчиларга унутилмас таассурот ва қимматбаҳо совғалар тақдим этганидан хурсандмиз. Ушбу акциянинг муваффақияти мижозларимиз учун ноёб имкониятлар яратишда содиқлигимиз натижасидир. Биз сизни янги акциялар ва манфаатли таклифлар билан хурсанд қилишда давом этамиз», — дея якунлади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Beeline Uzbekistan расмий саҳифаларидаги янгиланишларни кузатиб боринг ва режадаги акциялар ва тадбирлардан хабардор бўлинг. 

 *** 

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган. 

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган. 

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Мавзуга оид