Киев хориждаги эркакларни мажбуран қайтаришни режалаштирмаяпти
Украина бош вазирининг Европа интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина DW нашрига берган интервюсида ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган Украина фуқароларини «мажбурий қайтариш» режалари йўқлигини билдирди.
Украина чет элдан ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган фуқароларини мажбуран қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина 30 апрел куни DW нашрига берган интервюсида Украинанинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида консуллик хизматлари кўрсатишни тўхтатиш масаласига изоҳ берар экан, маълум қилди.
«Уруш давом этаётган мамлакатга ҳар қандай жинс ёки ёшдаги Украина фуқароларини ҳеч қандай чекловлар билан ёки мажбурий тарзда қайтариш бўлмайди», деди Стефанишина. Шу билан бирга, у «уруш масалаларида ёқимли ечимлар йўқлигини» қўшимча қилди ва «уруш давом этаётганини ва биз уни ютишимиз кераклигини» унутмасликка чақирди.
Стефанишинанинг сўзларига кўра, сафарбарлик тўғрисидаги янги қонун билан украиналик эркаклар ҳудудий шакллантириш марказлари (ҲШМ)га шахсий маълумотларни тақдим этиши керак, бироқ бу уларнинг автоматик равишда фронтга юборилишига олиб келмайди. Гап «сафарбарлик салоҳиятини» тушуниш ҳақида кетяпти, деди у. «Биз фронтдаги йигитларни қай даражада алмаштира олишимизни тушунишимиз керак».
Чет элдаги украиналиклар учун консуллик хизматларини бекор қилиш
23 апрел куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлган 18 ёшдан 60 ёшгача эркак фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатишни «вақтинчалик тўхтатиб туриш» тўғрисида қарор қабул қилди. Эртаси куни Украина ҳукумати чақирув ёшидаги эркаклар учун паспортлар хорижий дипломатик муассасаларда эмас, балки фақат Украина ҳудудида берилиши мумкин бўлган қоидалар ҳақида маълумот берди.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, фақат ҲШМда ўз маълумотларини янгилаган эркаклар консуллик хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бироқ, ҳозирда буни фақат шахсан амалга ошириш мумкин: ҳарбий хизматга мажбур бўлганларнинг маълумотларини масофадан янгилаш мумкин бўлган электрон ҳисоб ҳали ишлаб чиқилмаган.
Мавзуга оид
19:38 / 01.11.2024
Украинани қўллаш ёки сотқинлик — АҚШдаги сайловлардан нима кутиш мумкин?
18:09 / 01.11.2024
КХДР Россияни «муқаддас урушда» қўллаб-қувватлайди – КХДР ташқи ишлар вазири
14:10 / 01.11.2024
Украина Хитой ва Бразилия ташаббусларини кўриб чиқиши мумкин
09:30 / 01.11.2024