Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда
Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда 7 ёшли қизга 60 ёшли эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразли ниятини амалга оширгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига ўз аризасида 2024 йил 27 март куни вояга етмаган қизи (2017 йилда туғилган) Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак, 1956 йилда туғилган) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган.
Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И.Б.га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттириши, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
12:07 / 26.11.2024
2023 йилда 85 минг аёллар ва қизлар фемицид қурбонига айланди
16:53 / 22.11.2024