Ўзбекистон | 17:00 / 02.05.2024
9594
6 дақиқада ўқилади

Infinix Note 40 сериясидаги смартфонларни 70W ультратез қувватлаш билан тақдим этди

Infinix Note 40 Pro Ўзбекистонда алоҳида эътибор жалб қилмоқда, у ультратез қувватлаш ва дунёга биринчи марта тақдим этилган All-round FastCharge 2.0 технологияси билан ажралиб турибди.

1 май куни Infinix Mobility халқаро технология компанияси Ўзбекистонда Note 40 ва Note 40 Pro моделлари билан Note 40 Pro сериясининг янги смартфонларини тақдим этди.

Тақдимотда маҳаллий инфлюенсерлар, юқори даражали техник блогерлар, геймер-блогерлар ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари иштирок этишди.

Фото: Infinix

FastCharge - исталган жойда, исталган вақтда ва исталган об-ҳавода қувватлаш мумкин

Янги Infinix қаторида аккумуляторларнинг сиғими ва зарядка имкониятларига катта эътибор берилган, шунинг учун Note 40 Pro смартфони — ушбу сегментда тенгсиз кучли заряд олиш имкониятига эга замонавий смартфон. Моделга All-round FastCharge 2.0, кўп тезликли FastCharge, симсиз ва симли MagCharge, тескари зарядка, шунингдек, ўзининг маҳсулоти - кўп функционалли зарядка режимларини қўллаб-қувватловчи чип каби инновацион технологияларни жорий этган ҳолда компания ўз қурилмаларининг тез ва муваффақиятли ривожланишини яна бир бор тасдиқлади.

Note 40 Pro’нинг 70W қувватга эга универсал ультратез зарядкаси аъло кўрсаткични намоён қилади, гипер-режимда нолдан 50% зарядга атиги 16 дақиқада тўлади, энг оптимал смарт-режимда эса бунга 4 дақиқадан кўпроқ вақт керак бўлади.

Фото: Infinix

Тенгсиз MagKit

Infinix MagKit тўплами қулай магнит зарядкаси учун мўлжалланган, телефон учун MagCase ҳимоя қобиғи, магнит зарядлаш панели MagPad ва кўчма заряд қурилмаси MagPower’ни ўз ичига олади. MagCase ҳимоя қобиғининг юқори қисми эко-чармдан ишланган ва ҳалқа шаклида босилган. Infinix Note 40 Pro - компаниянинг биринчи смартфони бўлиб, у симсиз магнит зарядкаси ва ташқи аккумулятор MagPower билан 3200 mA/соат сиғимга эга MagKit ҳалқасига эга. МаgChargeʼнинг 20W қувватга эга такомиллашган симсиз зарядкаси ўз синфидаги кўрсаткичлардан юқори самарани кўрсатади.

Фото: Infinix

Супер чип Cheetah X1

Қувватни бошқариш учун Infinix ўзининг Cheetah X1 деб номланган чипсетини ишлаб чиқди. Ушбу чип юқори аниқликдаги қувватни аниқлашни таъминлайди, турли зарядка турларини қўллаб-қувватлайдиган хавфсиз модулларни ўз ичига олади ва кучланишни сезувчи хавфсизлик модулларини ўз ичига олади, самарали зарядлаш ва бошқа илғор имкониятларни тақдим этади. Ушбу ўзига хос ишланма туфайли смартфон учта зарядлаш режимига эга: эко, смарт ва гипер режим, бунда телефон атиги 16 дақиқада нолдан 50% гача қувватланади.

Фото: Infinix

Ташқи кўриниш ва таъсирли кўрсаткичлар

Янги модел 5000 mA/соат қувватга эга батарея билан жиҳозланган ва 1600 тўлиқ заряд циклларини 80% энергияни сақлаб қолган ҳолда бажаради.

Ёрқин ва сезувчан 6,78 дюймли ихчам 3D AMOLED экран FHD+ резолюцияга эга бўлиб, унинг частотаси 120 Гц ни ташкил этади. Смартфон қалинлиги атиги 7,8 мм бўлиб, унинг экрани мустаҳкам Corning Gorilla Glass’дан ишланган.

Экраннинг максимал ёрқинлиги 1300 нит, сенсор жавоб частотаси 360 Гц, DCI-P3 ранг маконини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон замонавий уч карра сенсорли зум технологияси ва асосий 108MP камераси билан жиҳозланган, бу камера узоқ масофадан ҳам аниқ ва батафсил тасвирларни олади, сифатни йўқотмайди. Модел OIS технологияси билан жиҳозланган бўлиб, у камера тебранишини камайтиради ва тасвирни аниқроқ ва барқарорроқ қилади. Селфи-камера 32MP аниқликка эга. Note 40 Pro катта ҳажмли 256GB ички хотира ва 12GB оператив хотира билан тақдим этилган, бу оператив хотира 24GB гача кенгайтирилиши мумкин.

Фото: Infinix

Сунъий интеллектни (AI) ўз ичига олган ва такомиллаштирган ҳолда Infinix JBL компанияси билан ҳамкорликда ёруғлик функциялари Active Halo’ни янгилади, товуш сифати ва самарадорлик бўйича мисли кўрилмаган кўрсаткичларга эришди. Active Halo функцияси келувчи қўнғироқлар, хабарлар, мусиқа эшитиш, зарядка, ўйинлар ва ҳоказолар пайтида фаоллашади ва фақат Titan Gold (Тилларанг титан) рангида фаол.

Қурилма экран остидаги оптик бармоқ изи сканери, NFCʼни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, IP54 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояланган. Extreme-Temp технологияси, ҳатто қорли об-ҳавода ҳам мос келиб, -20°C ҳароратда ишончли зарядка ечимини таъминлайди.

Фото: Infinix

Қайд этиш лозимки, сериядаги барча моделлар XOS Android 14 операцион тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Note 40 Pro Android тизими янгиланишларини 24 ой ва 36 ой давомида хавфсизлик патчларини қўллаб-қувватлайди.

Аниқ ўйин

24GBгача кенгайтириладиган оператив хотира геймерлар учун кўп вазифалиликни яхшилайди, вакуум камера билан совитиш тизими ҳароратни 7°C гача пасайтиради. XBOOST кадрлар частотаси бошқарув тизими PUBG Mobile, MOBA ва FPS каби машҳур ўйинларнинг ишлашини оптималлаштиради, натижада фойдаланувчи юқори кадрлар частотаси билан аъло ўйин жараёнидан завқлана олади. Бундан ташқари, юқори аниқликдаги икки стереодинамиклар ҳаяжон бахш этувчи товуш беради ва ўйинни янада қизиқарли қилади. Bypass Charging 2.0 технологияси қурилманинг ортиқча қизиб кетиши олдини олади, интенсив ўйин сеанси ёки видео кўриш вақтида энергияни бевосита она платага етказиб, ўйин сифатини ижобий таъсирлантиради.

Фото: Infinix

Нархлар ва сотувлар ҳақида

Note 40 Pro икки рангда, тўқ яшил (Vintage Green) ва Титан Олтин (Titan Gold) рангларида - 3 276 000 сўм нархда, Note 40 эса 2 641 000 сўм нархида ва мамлакатнинг электроника савдо тармоқларида мавжуд.

Қўшимча маълумотлар: INSTAGRAM

Мавзуга оид