Иқтисодиёт | 11:29 / 02.05.2024
7406
1 дақиқада ўқилади

Япония ва Туркия Ўзбекистонда пулли йўл қурилишида иштирок этмоқчи

Япониянинг Sojitz ҳамда Туркиянинг Rönesans компаниялари давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Sojitz ва Rönesans компаниялари ДХШ асосида транспорт соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этишга қизиқмоқда.

1 май куни транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Sojitz компанияси Европа филиали бош менежери Мачида Ясуҳиде ҳамда Rönesans компанияси бошқарув раиси Жем Ўзогуз билан учрашди.

Учрашувда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, хорижий компания вакиллари Ўзбекистонда пулли автомобил йўлларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Хорижий компания вакилларига мамлакатда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг охирида Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Техник-иқтисодий ҳужжатини ишлаб чиқишга ЕТТБ томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилди.

Мавзуга оид