Ўзбекистон | 15:00 / 03.05.2024
6160
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Chery бренди Бухоро вилоятидаги автомобил эгаларини WCWL лойиҳаси доирасида бирлаштирди

2024 йилнинг 27 апрел куни Бухоро вилоятида Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган навбатдаги With Chery With Love (WCWL) тадбири ўтказилди.

Тадбирда Бухоро, Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 8 Pro Max автомобиллари соҳиблари иштирок этдилар.

Бухоро шаҳридан бошланиб “Bukhara Desert Oasis”гача бир соат давом этадиган қарийб 50 км масофалик маршрут турли йўл қопламалари ўз ичига олган эди. Маршрут давомида автомобиллар соҳиблари ҳам равон асфальт йўлларни, шағалли ва қумли қисмларга эга бўлган мураккаб жабҳаларни ҳам босиб ўтдилар. Бу кроссоверларнинг турли хил йўлсизлик шароитларида ўтувчанлиги, бошқарилувчанлиги ва умумий чидамлилигини синаб кўриш ва минтақада мавжуд бўлган мураккаб йўлларда саёҳат учун ишончлилигига амин бўлиш имконини берди.

Фаол дам олиш шинавандалари учун квадроциклларда, туяларда ва отларда қизиқарли саёҳатлар ташкил этилди. Бу тадбирлар меҳмонларга ўзини тадқиқотчи ва кашшоф сифатида ҳис қилиш, атрофдаги табиатнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва энергия олишлари имконини яратди.

Миллий ошпазлик анъаналарига алоҳида эътибор қаратилди. Катта пазандалик мусобақаси ўтказилиб, унда меҳмонлар миллий таомларни тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар ва таом тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашдилар. Пазандалик мусобақаси иштирокчилари томонидан тайёрланган турли хил таомлар татиб кўрилгандан сўнг, уларнинг барчаси шу қадар мазали чиққанлиги сабабли, ғолибни аниқлаш имконсизлиги, мусобақада эса дўстлик ғалаба қозонгани маълум бўлди.

Марказий майдонда ёрқин кўнгилочар дастур намойиш этилди. Профессионал бошловчи ва диджей оташин ритмлар орқали байрамона муҳитни яратдилар. Иммерсион театр томошабинларни миллий афсоналар ва анъаналарнинг мафтункор оламига чўмдириб, уларга воқеаларнинг бевосита иштирокчисига айланиш имконини берди.

Бухоро вилоятининг анъанавий мусиқа асари – “Мавриги”ни маҳорат билан ижро этган рақс жамоаси ва мусиқачиларнинг чиқиши томошабинларни миллий колорит муҳитига сингдириб, қадимий анъаналар қувватини ҳис этиш имконини берди.

Кечқурун ташкилотчилар мулоқот учун қулай муҳит яратиб, гулхан ёқдилар. Бу меҳмонларга дам олиш, лаҳзадан завқланиш ва байрам ҳақида таассуротларини алмашиш имконини берди.

ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган мазкур тадбир автомобиллар соҳибларини миллий маданият ва замонавий кўнгилочар ҳодисалар билан бирлаштириб, барча йиғилганларда унутилмас таассуротлар ва ҳар бир меҳмоннинг хотирасида ёрқин из қолдирди.

Chery бренди томонидан ташкил этилган WCWL халқаро лойиҳаси автомобиллар соҳибларини ягона ғоя, мақсад ва бренд билан бирлаштиришга мўлжалланган. Лойиҳа формати мижозлар учун тадбирлар шаклида амалга оширилади.

Айтиш жоизки, бундай тадбир туфайли турли ҳудудлардаги автомобиллар соҳиблари бир-бирлари билан танишиб, ўз автомобиллари ҳақида ижобий таассуротлар ва фикрлари билан ўртоқлашдилар.

WCWL Ўзбекистондаги турли Chery русумли автомобиллар соҳиблари учун мунтазам равишда ўтказилади ва Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилади.

Chery оиласига қўшилинг!

Chery Uzbekistanning rasmiy sahifalari:

Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 71 276 55 55

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-bot | Facebook | YouTube

Мавзуга оид