Ўзбекистон | 08:51 / 03.05.2024
3886
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона сотувчиси ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаси муомалага киритилишининг олди олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, A.Sh. МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид