Пхенян РФ ветосидан сўнг БМТ санкциялари назорати муваффақиятсиз эканини эълон қилди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилувчи гуруҳ ишини узайтириш бўйича резолюцияга вето қўйганидан сўнг, Пхенян Ғарбнинг бу каби барча уринишлари барбод бўлишига ишонч билдирди.
Шимолий Корея Пхенянга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилиш учун янги экспертлар гуруҳини яратиш бўйича ҳар қандай уриниш муваффақиятсизликка учрайди, деб ҳисоблайди. Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили Ким Сон 5 май, якшанба куни эълон қилган баёнотида: «Душман кучлар келажакда экспертларнинг иккинчи ва учинчи гуруҳини яратиши мумкин, аммо уларнинг барчаси вақт ўтиши билан ўз-ўзини йўқ қилади», деди.
Март ойи охирида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилувчи экспертлар гуруҳининг мандатини узайтириш бўйича резолюция лойиҳасига вето қўйган эди. Ким Хавфсизлик кенгашида Москва вето қўйганидан кейин кузатув гуруҳининг тарқатиб юборилишини «суверен давлат мавжуд бўлиш ҳуқуқини йўқ қилмоқчи бўлган ноқонуний, интригали ташкилот тарихи ҳукми» деб атади.
АҚШ санкцияларни назорат қилишнинг «креатив» усулларини қидирмоқда
Апрел ойида Сеулга ташрифи чоғида АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Шимолий Кореяга қарши санкцияларга риоя этилишини таъминлаш ва экспертлар гуруҳи ишини давом эттириш муҳимлигини айтган эди. У Вашингтон Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлар билан биргаликда, ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимидан ташқарида ҳам санкцияларнинг амалда бўлиши устидан доимий мониторингни таъминлаш мақсадида «креатив ва инновацион усулларни» ўрганишига ишонтирди.
КХДРнинг ракета ва ядро дастури билан боғлиқ ҳолда, БМТ унга қарши доимий санкциялар жорий қилганди, улар охирги марта 2016 ва 2017 йилларда кучайтирилган. 2019 йилдан бери БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари сифатида вето ҳуқуқига эга бўлган Россия ва Хитой санкцияларни вақт бўйича чеклашни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
12:20
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024
Украина: Россия КХДР аскарларига сохта ҳужжатлар беряпти
15:32 / 20.12.2024