Тез тиббий ёрдам илмий маркази филиалига ишга киритиш эвазига 40 млн сўм олган шахс ушланди
Ишга ва ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нукус туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Р.Н. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ишга киритиб қўйиши эвазига 40 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро Ж.Ю.ни танишлари ёрдамида 8 млн сўм эвазига “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Маҳаллий йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш филиалига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий диллар билан ушланган.
Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси С.С. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб, уни бошқарма бошлиғи Ф.А. орқали ишга киритиб қўйиши эвазига 150 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий диллар билан ушланган.
Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми хўжалик мудири А.У. фуқаро Х.А.нинг турмуш ўртоғини ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024
Boeing иш ташлаган ходимларига маошни 35 фоизга оширишни таклиф қилмоқда
22:25 / 20.10.2024