Экофаоллар Берлин яқинидаги Tesla заводига бостириб киришга ҳаракат қилди
Юзлаб атроф-муҳит фаоллари Берлин яқинидаги Грюнхайд шаҳридаги Tesla заводига унинг кенгайишини тўхтатиш учун киришга ҳаракат қилишди.
10 май, жума куни Германия пойтахти Берлин яқинидаги Грюнхайд шаҳридаги Tesla заводига бир неча юзлаб экологик фаоллар киришга уринди. Пойтахт полициясига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу уринишнинг олдини олишга муваффақ бўлишган.
Завод яқинида олинган видеоларда катта гуруҳнинг бино томон югураётгани акс этган. Улардан баъзилари юзларини ниқоб билан ёпиб олган. Кадрларда ҳимоя дубулғалари ва таёқ кўтариб олган полициячилар ҳам кўринади. Полиция вакилининг Tagesspiegel газетасига айтишича, акция чоғида қўлга олишлар юз берган, жиноий суриштирув ишлари давом этмоқда.
Фаоллар Tesla заводининг кенгайишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда
8 май, чоршанба куни Берлин атроф-муҳит фаоллари Грюнхайддаги Tesla заводининг кенгайтирилишига қарши норозилик намойишларига чақиришди. 10 май, жума куни улар Берлинда тегишли талаблар билан митинг ўтказди. У Америка автомобил ишлаб чиқарувчиси салони жойлашган Mall of Berlin рўпарасида ташкиллаштирилди. Намойишчилар «Тоза машиналар – ҳақиқий ёлғон» шиори ёзилган баннерни кўтариб олди.
Tesla заводига қарши диверсиялар кузатилган
Жорий йилнинг март ойи бошида номаълум шахслар электр тармоғи устунига ўт қўйиб, Берлин яқинидаги бир қанча аҳоли пунктларида электр энергияси узилишига сабаб бўлган эди. Хусусан, Tesla заводи таъминотдан узилиб қолган. Ўшанда автомобил ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқаришни тўхтатишга ва компания ходимларини эвакуация қилишга мажбур бўлди.
Мавзуга оид
11:30 / 29.10.2024
Берлинда "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди
23:09 / 24.10.2024
Tesla акциялари ижобий прогнозлар фонида 20 фоизга қимматлашди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
23:57 / 18.10.2024