Ўзбекистон | 18:29 / 11.05.2024
5379
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди

Тарихий Туркистоннинг илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган нодир фотосуратлари ва Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари ЮНЕСКО томонидан эътироф этилди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Туркистон албоми» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари» тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.

7–8 май кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ЮНEСКО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси кўрсатган тўпламлар Осиё ва Тинч океани ҳавзасининг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

«Туркистон албоми» илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган нодир фотосуратлар ва рангли тасвирларни ўз ичига олган ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланади. У тарихий, археологик, этнографик ва ҳунармандчилик бўлимларидан иборат.

«Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари» албоми хивалик ўзбек фотограф-новатори, кинематографи, режиссёри ва оператори Худойберган Девонов коллекциясини акс эттиради. У Хоразм ривожланишининг турли даврларини ўз ичига олади: Муҳаммад Раҳимхон II, Феруз (1864−1910), Асфандиёрхоннинг (1910−1918) ҳукмронлик йиллари, Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР, 1920−1924) ва ЎзССР (1925−1937) ташкил топган йиллар.

Мавзуга оид