Ўзбекистон | 08:47 / 11.05.2024
13847
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жамоат тартибини бузган фуқаролар ИИО ходимларига қаршилик кўрсатди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 май куни тахминан соат 16:30 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе ҳудудида 1980 йилда туғилган А.А. ва 1984 йилда туғилган А.А. маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб бир нечта фуқаролар (1993 йилда туғилган Ш.Д., 1996 йилда туғилган А.С., 2002 йилда туғилган С.С.) билан ўзаро жанжаллашган

Натижада, 2002 йилда туғилган фуқаро енгил даражадаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Ҳодиса жойига зудлик билан миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари етиб келишган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган икки нафар фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.

Мавзуга оид