2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажми 10 миллион тоннага етказилиши кутилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда қайд қилинишича, Ўзбекистонда кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади. Кўмир қазиб олиш ҳажми 2016 йилда 4 миллион тоннага яқин бўлган, 2023 йилда 6,5 миллион тоннадан ошган. Инвесторлар жалб қилиниши натижасида 2023 йилда тадбиркорлар томонидан 369 минг тонна кўмир қазиб чиқарилган.
Тақдимотда айтилишича, бу йил кўмир қазиб чиқариш ҳажми 8 миллион тоннага етказилади. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади. «Шарғункўмир» акциядорлик жамиятида йилига 500 минг тонна кўмирни бойитиш ускунаси ишга туширилади.
Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.
Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда кўмир қатламларини баҳолаш ва бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг натижасида 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.
Мутасаддиларга соҳада халқаро стандартларни жорий этиб, кўмир сифатини ошириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024