Ўзбекистон | 09:38 / 14.05.2024
2089
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудларда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Наманган ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Y.B. хусусий корхонаси томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 138,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Шу каби, Департаментнинг Иштихон ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ А.Т.нинг савдо дўкони ва S.k. оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 103,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Шунингдек, Иштихон туман ЭТК Электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш бўлими собиқ бошлиғи С.К. ЯТТ А.Т.нинг дўконига электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, С.К. томонидан 1 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид