Ўзбекистон | 17:45 / 15.05.2024
32550
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда котлован нотўғри қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўра, нотурар жой қурилиши учун хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилган. Бунинг оқибатида эса қўшни уйга зарар етган.

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотга кўра, мазкур объект вилоятнинг Паст Дарғом тумани “Самарқанд” МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Вазирлик ҳолатга доир қўшимча маълумотлар ўрганишлардан сўнг маълум қилинишини билдирди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлигига кўра, воқеа натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид