Тошкентда мактаб қўриқчиси ва ошхона ходими муштлашди
Интернетда видеоси тарқалган ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабда содир бўлган. Мактабга ўзбошимчалик билан автомобилида киргани айтилган ошхона ходими мактаб қўриқчиси билан муштлашган ва жароҳатланган. Воқеадан кейин қўриқчи бошқа жойга ишга ўтказилди.
Тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида Миллий гвардия кийимидаги шахс фуқаро билан муштлашгани акс этган видео тарқалди.
Унда хизмат кийимидаги шахс жанжал вақтида ҳайдовчини махсус хизматлар фойдаланадиган резина таёқ (дубинка) билан ургани кўринади. Ҳолат бўйича Миллий гвардия расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабнинг ошхонасида ишловчи фуқаро шахсий автотранспорт воситаси билан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудига кирган. Бу ҳолатни кўрган мактаб қоровули фуқарони мактаб ҳудудига автомашина билан кириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантириб, машинани олиб чиқишини талаб қилган.
“Фуқаро Н.А. эса қоровулнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уни ҳақорат қилган ва унга фаол қаршилик кўрсатган. Шундан кейин мактаб қоровули фуқаро Н.А.га нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлган”, – дейилади хабарда.
Аммо изоҳда мактаб қоровули дейилган шахс Миллий гвардия ходими экани ёки йўқ – аниқлаштирилмаган.
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг версиясига кўра, жанжал 10 май куни тахминан соат 07:30ларда мактаб дарвозасининг қулф-калити сабаб юзага келган.
“Мактаб ошхоначиси “Авгайфайз” МЧЖ ходими Н.А. ва туман қўриқлаш бўлинмаси вакили, мактаб қўриқчиси А.А. ўртасида мактаб дарвозасининг қулф-калити учун можаро келиб чиққан. Жанжал оқибатида ошхоначи А.Н. жароҳатланган.
Мактаб қўриқчиси А.А. туман қўриқлаш бўлинмаси томонидан бошқа объектга ишга ўтказилган”, – дейилади муносабатда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Rейинроқ батафсил маълумот берилиши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Фарғонанинг Қўштепа туманидаги мактабида инспектор-психолог сифатида ишлаётган Миллий гвардия ходими юқори синф ўқувчисига шапалоқ тушириши ортидан лавозимидан четлатилганди.
Мавзуга оид
12:47 / 26.06.2024
Самарқандда Ўзбекистон-Германия саломатлик фанлари олий мактаби очилди
07:59 / 26.06.2024
Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади
14:34 / 19.06.2024
Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилиши мумкин
07:32 / 18.06.2024