Жамият | 10:01 / 15.05.2024
17744
1 дақиқада ўқилади
Урганчда вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетди
2007 йилда туғилган бола автомашина устига тушган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган вояга етмаган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бола автомашина устига тушганини кўриш мумкин.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
07:10 / 05.10.2024