Ўзбекистон | 09:29 / 15.05.2024
7784
1 дақиқада ўқилади

Хоразм ва Тошкентда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди 

Хоразм ва Тошкент вилоятларида “валютчиклар” ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Д. ва А.Д. фуқаро Ш.А.дан жами 3300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Э. ва А.Д. фуқаро М.М.га 3000 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид