ЕИ етакчилари Гуржистонни «чет эл агентлари» қонунини бекор қилишга чақирмоқда
«Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилиниши Гуржистоннинг ЕИга бўлган йўлига таъсир қилади, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррел ва Европа комиссари Вархеи. Белгия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари демократияга интилаётган гуржиларнинг овозини эшитишга чақирди.
Европа Иттифоқи етакчилари Гуржистонни Тбилисида парламент учинчи ўқишда маъқуллаган баҳсли «чет эл агентлари» қонунини бекор қилишга чақирди. 15 май, чоршанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ва Европа комиссари Оливер Вархеи: «Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Гуржистоннинг ЕИга қўшилиш йўлидаги тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда», дея баёнот берди.
Гуржистоннинг келажакдаги йўли бўйича қарор шу давлатнинг қўлида, дейилади улар қўшма баёнотида. «Биз Гуржистон ҳукуматини қонунни бекор қилишга, ЕИга аъзолик бўйича ўз мажбуриятларини сақлаб қолишга ва Гуржистон Европа интеграцияси жараёнида амалга ошириши учун зарур бўлган тўққиз босқичда баён қилинган зарур ислоҳотларни илгари суришга чақирамиз», - деди Боррел ва Вархеи.
ЕИ раиси Белгия ЕИга қўшилишга интилаётган Гуржистон халқини қўллаб-қувватлайди
Ўз навбатида, Европа Иттифоқига раислик қилаётган Белгия Гуржистон парламенти томонидан «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан афсусда эканини билдирди. Бу қонун Гуржистонни Европа қадриятларидан узоқлаштиради, деб ёзади қироллик ташқи ишлар вазири Ажа Лябиб X мессенжерида. «Биз Гуржистон ҳукуматини бу чораларни қайта кўриб чиқишга ва Европа Иттифоқи олдидаги мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», деди у.
Лябибнинг сўзларига кўра, Белгия гуржи халқини ва унинг демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлиги йўлидаги танловини қўллаб-қувватлайди. «Гуржистонликлар Европа келажагига интилмоқда. Уларнинг овози эшитилиши керак», деб ёзади у.
Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади
Бир кун аввал Гуржистон парламенти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Янги қоидага кўра, молиясининг 20 фоиздан кўпроғини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари «чет эл агент» сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Россиянинг худди шундай қонунидан кўчирилган қонунга қарши намойишлар апрел ойида ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси уни парламентга қайта киритганидан сўнг бошланган.
Newsgeorgia интернет нашри Гуржистон омбудсмани Леван Иоселианига таяниб ёзганидек, бир ойлик намойишлар давомида 160 га яқин намойишчи ҳибсга олинган, ўнлаб намойишчилар полиция томонидан калтакланган, аммо «бирорта ҳам полициячининг жавобгарлиги масаласи кўтарилмаган». Шу билан бирга, Гуржистон Махсус тергов хизмати Тбилисидаги намойишлар чоғида ҳибсга олинганидан сўнг кўплаб жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, «Босқинчиликка қарши ҳаракат» етакчиси Давид Кацаравага нисбатан полиция куч ишлатгани бўйича тергов бошланганини эълон қилди. Гуржистон матбуотига кўра, фаолнинг бурни ва юз суяклари синган ва операция қилинган.
2023 йил декабридан Гуржистон Европа Иттифоқига номзод аъзо. Бу мақом Тбилисига фақат Европа комиссияси томонидан тавсия этилган тўққизта қадам зарурий бажарилиши шарти билан берилди. Фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш шулар жумласидандир. «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳаси аллақачон Брюсселда бир неча бор танқид қилинган. Европарламент янги қонун Гуржистоннинг Европа Иттифоқига йўлини ёпади деган резолюцияни қабул қилди ва Европа кенгаши бу норма Европанинг демократия ва қонун устуворлиги тамойилларига мос келмаслигини эълон қилди.
Мавзуга оид
09:10 / 31.10.2024
Гуржистон президенти Зурабишвили прокуратурага боришдан бош тортди
19:23 / 30.10.2024
Гуржистонда сайловлар бўйича тергов бошланди. Мамлакат президенти сўроққа чақирилди
14:00 / 30.10.2024
Боррел Гуржистон сайловлари бўйича «шаффоф текширув»ни талаб қилди
19:06 / 29.10.2024