Ўзбекистон | 18:58 / 17.05.2024
2828
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Premier electronics – маиший техникангиз мебелингизга мос бўлсин

15–18 май кунлари Central Asian Expo марказида CAEx Mebel ва Dekor халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланган Premier бренди ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Кўргазмада мебел ва декор соҳасида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ компаниялар иштирок этди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар турли хил ассортиментдаги ошхона мебеллари, ётоқхона ва меҳмонхона мебеллари, шунингдек, бошқа кўплаб декор элементлари билан танишиш ва харид қилиш имкониятига эга бўлишди. Кўргазмада 50 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этишди. Шунингдек, ушбу кўргазмада маиший техника ишлаб чиқарувчи компаниялардан Premier бренди ягона иштирокчи бўлди ва энг таъби нозик мижозларнинг ҳам талабларига мос келадиган маиший техника маҳсулотларини намойиш қила олди.

“Фаолиятимизни телевизор ишлаб чиқаришдан бошлаганмиз. 2020-2021 йилдан совиткичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Шу кунгача қарийб миллиондан ортиқ мижозларни рози қилишга эришдик. Бунинг ичида телевизор, совиткич, автомат кир ювиш машиналари, кондиционерлар ва шунга ўхшаш кўплаб маиший техника воситалари орқали ҳар бир ўзбек хонадонига кириб бормоқдамиз.

Шу билан бирга ишлаб чиқаришни йўлга қўйганимиздан кейин экспортни ҳам амалга оширяпмиз. Ўтган йили қарийб 3 млн долларлик маҳсулотни Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия давлатларига экспорт қилдик.

2023 йил августда давлат раҳбари корхонамизга ташриф буюриб келгусида келажакдаги режаларимиз билан танишди. Лойиҳаларимиз маъқул келиб, янги қуриладиган заводимиз учун Оҳангарон ҳудудидан 40 гектар майдон ерни тақсимлаб беришга топшириқ берди. Бу бизга жуда катта мотивация бўлди.

Бугунги мебеллар кўргазмасига анча тайёрландик. Сабаби мебел ва маиший техника маҳсулотларининг ўзаро боғлиқлик жойи бор. Яъни ҳар бир янги уй мебел ва маиший техника билан жиҳозланади. Шу сабабдан мебел ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ўзаро мослаштирган ҳолда истеъмолчиларга тақдим қилишни мақсад қилдик”, дейди савдо бўлими бошлиғи Шуҳрат Комилов.

Premier Марказий Осиёда маиший техника ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Компания ўз фаолиятини 2018 йилда телевизорлар ишлаб чиқариш билан бошлади. Айни пайтда Premier маҳсулотларининг ассортименти уйингиз учун зарур бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади. Premier кондиционерлар, микротўлқинли печлар, газ плиталар, телевизорлар, музлаткичлар, дудбўронлар, автоматик ва ярим автоматик кир ювиш машиналари, мойли иситгичлар ва бошқаларни ўз ичига олган йигирмадан ортиқ турдаги маиший ва электр жиҳозларини ишлаб чиқаради. Компания ўзининг Ангрен, Оҳангарон шаҳарларидаги заводларида барча турдаги сифатли маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.

Premier дилерлик ва сервис-марказлари Ўзбекистоннинг 12 та вилоятида фаолият юритади.

Компания барча маҳсулотлар учун 3 йиллик кафолат беради. Сервис-марказлар эса тезкор ва ишончли хизматни тақдим этади.

Қўшимча маълумотни ишлаб чиқарувчининг www.premier.uz сайтидан, шунингдек, "PREMIER" нинг Telegram ва Instagram'даги расмий саҳифаларидан ҳамда 71-200-41-00 рақамларидан олишингиз мумкин.

"PREMIER" - ҳамёнбоп техника

 

Мавзуга оид