Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ўринбосари билан учрашди
Узра Зея билан учрашувда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлиги масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 22 май куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди.
«Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов бир ҳафта аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашган эди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024