Навоий ва Хоразмда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Навоийда “B”, “C.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 8 миллион сўмга, Хоразмда 600 долларга баҳоланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Навоий ва Хоразм вилоятларида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланган.
Жумладан, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий ўқув спорт техника клуби ўргатувчи устаси Б.М. фуқаро С.Ш.га “B”, “C.” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.О. фуқаро Ю.Э.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600 доллар олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
12:32 / 06.11.2024