Путин Россияга етказилган зарарни қоплаш учун АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди
Владимир Путин имзолаган фармон Вашингтон ёки АҚШ судлари томонидан Россияга етказилган «зарарни қоплаш» учун АҚШ мулкини мусодара қилишга рухсат беради.
Россия президенти Владимир Путин Вашингтоннинг «дўстона бўлмаган хатти-ҳаракатлари» туфайли Россия давлати ва Марказий банкига етказилган «зарарни қоплаш» учун АҚШ активларини мусодара қилишга рухсат берди. Тегишли фармон 23 май, пайшанба куни имзоланган.
АҚШ мулки Россия мулкдорларига ўтказилади
Фармонга кўра, давлат ва Россия банки, агар Америка ҳукумати ёки судларининг қарори билан ўз мулкига бўлган ҳуқуқлардан «асоссиз» маҳрум қилинган бўлса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, Россия суди зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу АҚШ мулки хатловга олинади ва Россия мулкдорларига ўтади, деган маънони англатади.
Ҳукумат ёки АҚШ фуқароларидан олиб қўйилиши мумкин бўлган мулклар рўйхатига қимматли қоғозлар, Россия компанияларининг устав капиталидаги улушлари, кўчмас мулк, шунингдек, мулкий ҳуқуқлар киради.
Путин Россия ҳукуматига тўрт ой ичида қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритишни топширди.
АҚШ Россия активларини мусодара қилмоқчи
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен май ойида Киевга ташрифи чоғида ҳукумат АҚШ банкларидаги Россия активларини мусодара қилиш ниятида эканини айтган эди. АҚШ Сенати вакилига кўра, Америка банкларида Россиянинг 5 миллиард долларлик активлари музлатилган. Дунё бўйлаб бу активлар тахминан 300 миллиард долларни ташкил қилади. Уларнинг аксарияти – тахминан 200 миллиард евро – Европа Иттифоқида блокланган.
Россия Федерацияси ҳукумати Россия маблағларини, шу жумладан улардан олинган даромадларни олиб қўйишнинг ҳар қандай вариантини экспроприация деб ҳисоблайди, бу эса оқибатларга олиб келади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 22 май куни.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:29 / 18.11.2024