Ўзбекистон | 19:07 / 27.05.2024
12565
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Россия президентлари биргаликда дарахт экди
Таъкидланишича, Кўксаройда экилган дарахт – икки халқнинг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи ҳисобланади.
Кўксарой қароргоҳидаги икки томонлама тадбирлар якунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Фахрий меҳмонлар хиёбонига ташриф буюрди.
Бу ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия халқларининг дўстлиги, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи сифатида биргаликда дарахт экди.
Хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар етакчилари томонидан экилган дарахтлар ҳам ўсмоқда.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
20:09 / 18.11.2024