Ўзбекистон | 18:37 / 27.05.2024
4551
1 дақиқада ўқилади

Россия газини Ўзбекистон орқали ташиш ҳажми 11 миллиард куб метрга етказилиши мумкин 

«Марказий Осиё – Марказ» қувури тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланмоқда. 

Фото: РИА Новости

Қозоғистон ҳудуди орқали Россиядан Ўзбекистонга ўтадиган қувурнинг ўтказувчанлиги кенгайтирилиши мумкин. Бу эса транзит ҳажмини 11 миллиард куб метргача оширади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунида маълум қилди. 

«Марказий Осиё – Марказ» қувури тизимининг ўтказиш қобилиятини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу келгуси йилда Ўзбекистонга газ етказиш ҳажмини 11 миллиард куб метргача ошириш имконини беради», деди Россия раҳбари. 

Путиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Россиянинг энергетика компаниялари аллақачон фаол. 

«Улар нефт-кимё ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш ва ёқилғи таъминоти билан шуғулланмоқда», деб аниқлик киритди Путин.

Мавзуга оид