Ўзбекистон | 14:20 / 29.05.2024
4151
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Monza ва Nexia тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳат олди

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Мирзо Улуғбек туманида иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 28 май куни соат 23:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида ЙТҲ қайд этилди.

Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Қ. бошқарувида бўлган Monza русумли автомашинаси ва 1976 йилда туғилган А.Д. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид