Россиялик актриса Анастасия Заворотнюк вафот этди
Россиялик театр ва кино актрисаси, телебошловчи Анастасия Заворотнюк узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди, деб хабар берди унинг қариндошлари ижтимоий тармоқларда.
53 ёшли Заворотнюк, оммавий ахборот воситаларида айтилишича, саратон касаллиги билан курашиб келган, 2019 йил август ойидан бери у театр спектаклларида иштирок этишни тўхтатди.
«Менинг ажойиб энагам» телесериали унга катта шуҳрат келтирди. Заворотнюк ҳаммаси бўлиб филмлар ва телевидениеда 40 дан ортиқ ролларни ўйнаган.
Актриса 1971 йилда Астраханда туғилган. Унинг онаси РСФСР халқ артисти Валентина Заворотнюк, у Астрахан ёшлар театрида ишлаган, отаси эса телевидение режиссёри бўлган, деб ёзади ТАСС.
Анастасия Заворотнюк МХАТ мактаб-студиясини тамомлаган (Авангард Леонтев курси), 1993–2004 йилларда Олег Табаков раҳбарлигидаги мактаб-студия актрисаси бўлган, у ерда 29 та спектаклда ўйнаган ва 1991 йилда Владимир Набоковнинг романи асосида «Машенка» филмидаги бош рол билан кинога кириб келган.
Россия телевидениесида Заворотнюк бир нечта дастурларни, жумладан «Юлдузлар билан рақс», «Муз устида рақс» ва «Музлик даври» шоуларини олиб борди.
Уни машҳур қилган «Менинг ажойиб энагам» комедия сериали 2004-2008 йилларда суратга олинган. «Муваффақият жуда катта эди. Бироз ақлбовар қилмайдиган даражада. Мутлақо машҳурлик. Россияда. Украинада. Собиқ СССР бўйлаб. Рус тилини тушунадиган одамлар яшайдиган бутун дунёда», деб ёзди продюсер ва режиссёр Александр Роднянский («чет эл агентлари» реестрида) инстаграмда.
Роднянский Россиянинг СТС телеканали ва Украинанинг «1+1» телеканали учун Америка сериалини мослаштирган. «Биз ақлли, мафтункор ва жасур украиналик аёл билан келишган, қатъиятсиз ҳамда муваффақиятли москвалик эркак ўртасидаги муносабатларга мослаштиришга қарор қилдик», деб эслайди Роднянский.
Унинг сўзларига кўра, «Менинг ажойиб энагам»нинг бош қаҳрамонини қидиришда, Заворотнюк келишидан олдин «900 дан ортиқ номзод кўриб чиқилган»: «Ҳаётда у ўзининг қаҳрамонига умуман ўхшамасди, фақат самимийлиги ўхшарди. Асли Астрахандан бўлган «Табакерка» актрисаси кастинга уни бир ўзини қўйиб юборишдан қўрққан эри ҳамроҳлигида келган».
Актрисанинг жиддий касаллиги 2019 йилда маълум бўлди. Кейинчалик қариндошлари унинг глиобластома (оғир саратон хасталиги)дан даволанаётганини тасдиқлашди.
«Буни тушунишнинг иложи йўқ ва тўғри сўзларни топиш жуда қийин. Бугун кечқурун, узоқ ва оғир касалликдан сўнг, бизнинг Настя вафот этди», дейилади актрисанинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Роднянский Заворотнюк «бутун авлод учун болалик рамзи» бўлганини ёзган.
Заворотнюкнинг учта фарзанди бор. Актрисанинг кенжа қизи 2018 йилнинг кузида дунёга келган.
Мавзуга оид
22:52 / 26.11.2020
АҚШ нашри XXI асрнинг энг яхши актёр ва актрисалари рўйхатини эълон қилди
00:38 / 06.01.2020
“Илтимос, бизни ўлдирманг”: Америкалик актриса генерал Сулаймонийнинг ўлими учун эронликлардан узр сўради
16:25 / 19.11.2019
Актриса Гавҳар Шарипова вафот этди
20:59 / 28.09.2018