Болалар куни муносабати билан донорлик акцияси ўтказиляпти
1 июн болалар куни олдидан Адолат социал-демократик партияси донорлик акциясини ташкил қилди. Акцияси 31 май 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қуйиш марказида ва унинг барча ҳудудий бўлимларида ўтказилган.
Адолат социал-демократик партияси 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акциясига кўнгиллиларни таклиф этяпти. Акция 31 май куни соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қуйиш марказида ҳамда унинг барча ҳудудий бўлимларида ўтказилади.
Донорликка қон топширувчилар учун талаблар:
– 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом одамлар;
– оғирлиги 50 кгдан ошиқ бўлганлар.
– камида охирги 6 ой давомида жиддий касаллик ва жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирмаганлар.
Акция олдидан етарлича сув ичиш, енгил овқатланиш ва яхши дам олиш тавсия этилади.
Маълумот учун, 7 йилдан бери партия ташаббуси билан акцияда 24 753 нафар фуқаро иштирок этган. Улардан 8 663 литр қон тўпланиб, 42 612 нафар боланинг саломатлигини тиклаш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилган.
Мавзуга оид
20:41 / 09.10.2024
Туркий давлатлар трансплантация бўйича ягона ахборот тизимини яратади
20:50 / 09.08.2022
Фуқаролар беғараз донорлик учун қон топширишга рағбатлантирилади
16:13 / 20.03.2022
ССВ ташаббуси билан донорлик акциясига старт берилди
17:34 / 20.09.2021