Ўзбекистон | 15:33 / 03.06.2024
2619
1 дақиқада ўқилади

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди

Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) туризм соҳасидаги раислик Озарбойжондан Ўзбекистонга ўтди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, Хива шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбойжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, "яшил" ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирилди.

Мавзуга оид