Жаҳон | 21:25 / 04.06.2024
3824
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ғазо бўйича янги резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим қилди

Резолюция Жо Байденнинг Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: Anadolu Agency

Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо сектори бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди, бу лойиҳа президент Жо Байденнинг Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу ҳақда Anadolu ёзди. 

БМТдаги АҚШ доимий вакили Линда Томас-Гринфилдга кўра, айрим раҳбарлар ва ҳукуматлар, жумладан, минтақадагилар Байден томонидан билдирилган таклифни қўллаб-қувватламоқда. 

Томас-Гринфилд БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатларни таклифни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

«Таклифнинг амалга оширилиши зудлик билан ўт очишни тўхтатишни, асирларни озод қилишни, Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетишни, гуманитар ёрдамни кўпайтиришни, асосий хизматларни тиклашни, Фаластин тинч фуқароларини Ғазо шимолига қайтаришни, инқирозни бартараф этиш учун «йўл харитасини» тузишни, Ғазони тиклашни таъминлайди. Охир оқибат, бу урушнинг тугашига олиб келади, бу Исроил хавфсизлигини ва Ғазонинг тинч аҳолисига ёрдам беради», деди у. 

Томас-Гринфилд, шунингдек, Хавфсизлик Кенгаши битимни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакиллари томонидан қабул қилинишини талаб этиши кераклигини таъкидлади. 

Резолюция лойиҳасида ҲАМАС зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, асирларни озод қилиш, Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш, гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш, асосий хизматларни тиклаш имконини берадиган таклифни қабул қилиш ва унга амал қилишга чақирилади. 

Резолюция лойиҳасида томонларнинг келишув қоидаларига риоя этиши муҳимлиги таъкидланади ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ аъзоларидан ёрдам сўралади. 

Резолюция муаллифлари, шунингдек, Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш учун «икки халқ учун икки давлат» концепциясини қўллаб-қувватлашини билдиришди.

Мавзуга оид