Спорт | 13:45 / 04.06.2024
7670
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон спортчиларининг Париж-2024 ўйинларига йўлланмалари сони 50 тага етди
Ўзбекистон атлетлари шу кунга қадар 17 та спорт тури кесимида жами 50 та йўлланмани қўлга киритди.
"Дунё" хабарига кўра, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) куни кеча яна бир йўлланмани қўлга киритган.
Унинг лицензияси билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун жамғараётган йўлланмалари сони роппа-роса 50 тага етди. Боксчи қизлар илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга бўлишди.
Лицензион цикл тугагани йўқ. Ҳали олдинда ўзбекистонликлар дзюдо, енгил атлетика, камондан отиш, ўқ отиш спорти, сузиш каби йўналишларда йўлланмаларга эга чиқиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
18:03 / 09.09.2024
“Париж олимпиадаси мен учун қийин кечди” – Улуғбек Рашитов
09:30 / 09.09.2024