Абитуриентлар учун қабул бошланди – бу сафар фақат ОТМга эмас, коллеж, техникумларга ҳам
Ҳар йилгидан фарқли равишда абитуриент бу йилги қабулда фақат ОТМларнинг бакалавриати учун эмас, балки профессионал таълим муассасалари учун ҳам имтиҳон топширади ва тўплаган балли, хоҳишига қараб бирида ўқишни танлашади.
“2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади”, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Рўйхатдан ўтиш қандай тартибда бўлади?
Абитуриент рўйхатдан ўтиш ойнасига паспорт серияси ва рақами, шахсий идентификация рақами, телефон рақами ва парол киритади. У шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга розилик бергач, маълумотлари тасдиқланади.
Маълумотлари тасдиқлангач, қабул бўлимига киради. Абитуриентнинг яшаш манзили автоматик тасдиқланади, агар тасдиқланмаса, абитуриент бу маълумотларни ўзи киритади. Сўнг ўзи тугатган мактабни танлайди. 2024 йилда мактабни тугатган абитуриентлар бу маълумотни киритиши шарт эмас, сабаби уларнинг маълумотлари автоматик киритилади. Абитуриент ўзи эга бўлган сертификатларни ҳам киритиши керак бўлади.
Бундан ташқари, абитуриент бирор турдаги имтиёзга эга бўлса, бу маълумотлар тегишли вазирлик томонидан автоматик киритилади. Агар ҳужжат топширишда тегишли имтиёз кўринмаса, унда имтиёзни берувчи вазирликка мурожаат қилиши керак.
Ҳужжат топширишнинг биринчи босқичида тест топшириш ҳудуди, тил ва алифбо, фанлар мажмуаси танланади.
Алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишга ҳужжат топширувчи абитуриент имтиҳон топширадиган ОТМни ҳам танлаши керак.
Ҳамма маълумот киритилгач, абитуриент учун қайд варақаси шаклланади.
Эслатма: абитуриент рўйхатдан ўтиш тугагунга қадар (25 июнгача) ўзи киритган маълумотларни таҳрирлаши ва тўловни амалга ошириши мумкин.
Жорий йилда ўрта таълимни тугатган абитуриентлар тўловдан озод қилинган.
Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчилари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
2-босқичда рўйхатдан ўтиш қачон?
Кириш имтиҳонлари тўла якунлангандан сўнг абитуриентлар 15 кун ичида ОТМ, таълим шакли ва танлов устуворлигини (аввал грант, сўнг контракт) танлаши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:23 / 21.09.2024