Ҳиндистонда бош вазир Модининг партияси сайловларда ғалаба қозонди
Нарендра Модининг «Бхаратия жаната парти» (БЖП) партияси тахминан 38 фоиз овоз олди. Иттифоқчилар билан биргаликда у 543 та ўриндан камида 280 ўринни эгаллайди.
Ҳиндистондаги парламент сайловларида бош вазир Нарендра Модининг «Бхаратия жаната парти» (БЖП) партияси ғалаба қозонди. 4 июн, сешанба куни Ню-Деҳлидаги Сайлов комиссияси маълум қилишича, сайлов бюллетенларининг 75 фоизини қайта ишлагандан сўнг, БЖП 38 фоиз атрофида овоз олгани маълум бўлди.
Шу тариқа, сайловчилар орасида жуда машҳур бўлган ва Ҳиндистон ҳукуматини 10 йил давомида бошқариб келаётган 73 ёшли Моди учинчи беш йиллик муддатга бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин.
Бироқ, 2019 йилги сайлов натижалари билан солиштирганда, Модининг партияси катта йўқотишларга учради ва БЖПни ўз ичига олган «Миллий демократик алянс» коалицияси парламентда 400 ўринни қўлга киритиш мақсадига эриша олмади. Коалиция 543 ўриндан 280 ўринни қўлга киритади. Олдинги қонунчилик даврида БЖП 303 ўринга, коалициядаги бошқа партиялар билан бирга 353 ўринга эга эди.
Мухолифат натижани яхшилади
Мухолифатнинг INDIA алянси ўз натижаларини яхшилаган ва парламентда камида 230 ўринга эга бўлади. 2019 йилги сайловлардан кейин Ганди сулоласининг «Ҳиндистон миллий конгресси» (ҲМК) партияси ҳукмронлик қилган алянс парламентда атиги 91 ўринни қўлга киритди.
Ҳиндистондаги сайловлар дунёдаги энг йирик овоз бериш жараёни ҳисобланади, рўйхатга олинган 968 миллион сайловчидан 642 миллиони қатнашган. Олти ҳафта мобайнида миллиондан ортиқ сайлов участкалари очилди, овоз бериш етти босқичда ўтказилди. Сайловда 66,3 фоиз фуқаро иштирок этган (2019 йилда – 67,4 фоиз).
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024