Ўзбекистон | 10:51 / 05.06.2024
4349
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Янги элчи 2020 йилдан 2024 йилгача Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Маниш Прабхат ўрнига тайинланди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистоннинг янги элчиси этиб тайинланган Смита Пантни қабул қилди.

"Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз".

Тажрибали дипломат Смита Пант Тошкентга тайинланганига қадар Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Бангладеш ва Мянма бўйича департаменти директори лавозимида ишлаган. Ундан аввал эса ТИВ марказий аппаратида ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда турли лавозимларда ишлаган.

Янги элчи 2020 йилдан 2024 йилгача Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Маниш Прабхат ўрнига тайинланди.

Мавзуга оид