Ўзбекистон | 10:29 / 05.06.2024
13707
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига ҳужжатлар қабули бошланди

Бугундан Ўзбекистон олий таълим муассасалари 2024-2025 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.

Фото: Kun.uz

Олий ўқув юртларига қабулнинг янги тизимига кўра, абитуриентлар рўйхатдан ўтиши ва тест фанларини танлаши, шундан сўнг ўқиш йўналиши ва шакллари тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлади.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнгача my.uzbmb.uz сайтидаги «Олий ва касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш» бўлими орқали амалга оширилади.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмаларини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлаган эди.

Мавзуга оид