Ўзбекистон | 22:25 / 08.06.2024
9868
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропорти Марказий Осиёдаги энг гавжум аэропортлардан бири бўлди

Ўзбекистоннинг бош аэропортида ҳафта давомида мингдан ортиқ парвоз амалга оширилди.

Фото: Kun.uz

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ўтган ҳафтада Марказий Осиёнинг энг гавжум аэропортларидан бири бўлди.

Aviation Statistics хабарига кўра, Ўзбекистоннинг бош аэропортида ҳафта давомида мингдан ортиқ парвоз амалга оширилган. Бу Марказий Осиёдаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий Осиёда ҳафта давомида парвозлар сони бўйича энг гавжум аэропортлар:

1390 – Олмаота (ALA, Қозоғистон);

1029 – Тошкент (TAS, Ўзбекистон);

904 – Остона (NQZ, Қозоғистон);

491 – Бишкек (FRU, Қирғизистон);

321 – Ашхобод (ASB, Туркманистон).

Мавзуга оид