Жаҳон | 11:50 / 08.06.2024
2791
2 дақиқада ўқилади

Володимир Зеленский 11 июн куни бундестагда нутқ сўзлайди

Украина президенти Володимир Зеленский биринчи марта бундестагда шахсан сўзга чиқади. Унинг Берлинга ташрифи Украинани тиклаш бўйича конференцияга тўғри келяпти. 

Фото: AP

Украина президенти Володимир Зеленский 11 июн куни Берлинга ташриф буюради ва бундестагнинг навбатдан ташқари йиғилишида шахсан биринчи марта нутқ сўзлайди. Унинг Германияга ташрифи Германия ташқи ишлар вазирлиги иштирокида ташкил этилган Украинани тиклаш бўйича конференцияга тўғри келяпти. Зеленский 11 июн куни федерал канцлер Олаф Шолц билан биргаликда конференция очилишида ҳам нутқ сўзлайди, дея хабар беради dpa агентлиги. 

Владимир Зеленскийни бундестагга чақиришни «Иттифоқ-90»/«яшиллар» партияси депутати, Германия-Украина парламент гуруҳи раиси, Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш тарафдори Робин Вагенер таклиф қилган. 

Зеленскийнинг бундестаг депутатлари олдидаги иккинчи нутқи 

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бир неча ҳафта ўтгач, Володимир Зеленский бундестаг депутатлари ва Германия ҳукумати олдида видео-алоқа орқали чиқиш қилди. Унинг нутқи «Бизни қўллаб-қувватланг. Тинчлик қўллаб-қувватланг. Ҳар бир украиналикни қўллаб-қувватланг. Урушни тўхтатинг», деган чақириқ билан якунланди. 

11 июн кунги нутқида Зеленский Украинадаги ҳарбий можарони ҳал қилишга бағишланган тинчлик саммитидан нималар кутаётганини айтиб беради. 15-16 июн кунлари Швейцарияда ўтказилиши режалаштирилган саммитда 100 дан ортиқ давлатлар иштирок этишини тасдиқлаган.

Мавзуга оид