Тошкентда маст ҳайдовчи Captiva билан уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида Captiva уриб юборган 39 ёшли эркак ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил 8 июн куни соат 00:10 ларда Яшнобод тумани “Дўстобод” МФЙ Султонали Машҳадий кўчасида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.С. Captiva машинасини бошқариб кетаётиб, 1985 йилда туғилган пиёда E.X.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Gazeta.uz’нинг хабар беришича, ҳайдовчи маст бўлган ва дўконлардан бирининг ёнида турган эркакни босиб кетган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:14 / 01.08.2024
Пойтахтда 25 та ерусти пиёдалар ўтиш жойлари қурилади
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024