Арманистонда ўн минглаб фуқаролар ҳукумат истеъфосини талаб қилди
Ереванда архиепископ Баграт Галстанян бошчилигидаги намойишчилар парламент биноси ва ҳукумат саройлари томон юриш уюштирди.
Арманистон пойтахти Ереванда 9 июн, якшанба куни ҳукуматга қарши кенг кўламли мувофиқлаштирилган митинг бўлиб ўтди. «Коммерсант» газетаси ва ТАСС агентлиги ёзишича, унда бир неча ўн минглаб одамлар қатнашган.
Арманистоннинг News.am интернет-нашри хабарига кўра, Республика майдонидаги митинг якунлангандан сўнг, арман апостол черкови архиепископи Баграт Галстанян бошчилигидаги норозилик иштирокчилари парламент биноси ва ҳукумат саройлари томон юриш қилган. News.am нашрининг хабар беришича, намойиш иштирокчилари орасида Арманистон Миллий мажлиси депутатлари ҳам бор.
Ўз навбатида, полиция намойишчилар билан можародан сўнг улар махсус техникадан фойдаланишга тайёр эканликлари ҳақида огоҳлантирган. «Вазият кейинроқ тинчланди», деб таъкидлайди ТАСС.
Арманистонда ҳукуматга қарши намойишлар
Арманистонда бош вазир Никол Пашинян бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилган намойишлар бир неча ҳафта олдин, Ереван ва Боку Тавуш вилоятидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича келишиб олганидан кейин бошланган эди.
Ушбу келишув натижасида Арманистон Озарбойжонга аввал Озарбойжон ССРга қарашли бўлган, бироқ 1990-йиллардан бери арманлар назоратида бўлган тўртта қишлоқни беришга рози бўлди.
Чегарани делимитация ва демаркация қилиш билан боғлиқ норозилик намойишлари етакчиси Арман апостол черкови архиепископи Баграт Галстанян бўлди. У Арман апостол черкови раҳбари католикос Гарегин II га сиёсий курашда қатнашиш нияти туфайли уни хизматдан четлаштиришни илтимос қилиб мурожаат қилган. Шундан сўнг «Ватан учун Тавуш» мухолифат ҳаракати уни мамлакат бош вазирилигига номзод қилиб кўрсатди.
Мавзуга оид
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024