Тошкент вилоятида юк машинаси дарёга тушиб кетди
Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Оқибатда йўловчи вафот этди, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жорий йилнинг 9 июн куни соат 18:30 атрофида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, корхоналар орасида ташкил этилган автомобил йўлидаги кўприкда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Howo юк машинаси эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган.
Оқибатда машинада бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса пойга туфайли юз бергани айтилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:37 / 13.07.2024
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали очилади
07:28 / 25.06.2024
Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди
12:15 / 20.06.2024
Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди
07:29 / 13.06.2024