БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг Ғазода оташкесим бўйича резолюциясини қабул қилди
Бирлашган Мимллатлар Ташкилоти АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровда ушлаб турилганларни озод қилиш тўғрисидаги таклифига кўнишга қаратилган резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда The Guardian хабар қилмоқда.
Резолюцияни ёқлаб 14 та мамлакат овоз берган. Россия овоз беришдан ўзини тийган, вето қўймаган.
Режа уч босқичдан иборат. Унинг биринчи босқичида ўт очишни вақтинча тўхтатиш, Исроилда ҳисбда ушлаб турилган фаластинликлар эвазига ҲАМАС жангчилари томонидан гаровда ушлаб турилганлардан тирикларни озод қилиш, ўлганларининг жасадларини бериш назарда тутилган, деб ёзади BBC News. Иккинчи босқичда эса Исроил қўшинларининг Ғазо секторини тўлиқ тарк этишлари, шунингдек “жанговар ҳаракатларнинг доимий асосда тўхтатиш” кўзланган.
Учинчи босқичда АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши билан минтақани кенг кўламли қайта тиклаш режаси бошлаб берилади.
Резолюция қабул қилингач, АҚШнинг БМТ қошидаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд сўзга чиқиб, Хавфсизлик Кенгашининг қарорини олқишлади ва “бугун дунё тинчлик учун овоз бергани”ни таъкидлаб ўтди.
Резолюцияда қайд этилишича, Исроил АҚШ томонидан илгари сурилган режага рози бўлган. Унда ҲАМАСни ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш сўралган.
«Ҳар икки томон шартларни кечиктирмасдан ва сўзсиз бажаришига қатъий чақирилади», — дея резолюциядан иқтибос келтирган Reuters.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори қабул қилинганидан кўп ўтмасдан ҲАМАС резолюциянинг маъқулланишини олқишлашини эълон қилди. Гуруҳ ўт очишни тўхтатиш режасини бажаришга киришиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда, дея қайд этган The Guardian. Нашрга кўра, гарчи резолюция Исроил томонидан қўллаб-қувватлангани қайд этилган бўлса-да, Исроил бош вазири аввалроқ бу борада танқидий чиқишлар қилган эди. Хусусан, у ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳияти тўлиқ йўқ қилинмагунга қадар узоқ муддатли оташкесим тўғрисидаги ҳар қандай қарор истиқболсиз, деб атаган эди.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
16:16 / 16.11.2024