Жаҳон | 14:45 / 11.06.2024
3179
2 дақиқада ўқилади

Singapore Airlines SQ321 рейсидаги турбулентликдан жабрланганларга 25 минг долларгача товон пули тўлайди

Singapore Airlines авиакомпанияси 20 май куни Лондондан Сингапурга учган SQ321 рейсидаги қаттиқ турбулентлик оқибатида жароҳатланган йўловчиларга товон пули тўлашни таклиф қилди.

Фото: AFP

Компания енгил тан жароҳати олганларга 10 минг доллар, оғир жароҳат олганларга эса 25 минг долларгача пул тўлашни таклиф қилган

«Оғирроқ жароҳат олганлар учун [...] биз уларни ўзларини яхши ҳис қилганларида ва бунга тайёр бўлганларида, ўзига хос шароитларга кўра товон тўлаш таклифини муҳокама қилишга таклиф этдик», дейилади авиакомпания баёнотида. 

Мянма ҳаво ҳудудида тахминан 11 км баландликда содир бўлган воқеа натижасида ўнлаб йўловчилар тан жароҳати олди, британиялик фуқаро эса юрак хуружидан вафот этди. 

Самолёт бортида 211 йўловчи ва 18 экипаж аъзоси бўлган. 

Boeing 777-300ER экипажи Бангкокдаги «Суварнабхуми» аэропортига қўнишга қарор қилди, у ерда жабрланганларга ёрдам кўрсатилган. 

Дастлабки тергов натижаларига кўра, вертикал тезлик кескин ўзгариши самолётнинг 5 сониядан камроқ вақт ичида 178 фут (54 метр) масофага пастга тушишига ва камар тақмаган йўловчиларнинг ўриндиқдан кескин улоқтириб юборишига сабаб бўлган. 

Мавзуга оид