Жамият | 13:37 / 11.06.2024
3358
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Н.С. вояга етмаган ўғли Ҳ.Б. орқали Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани “Навниҳол” МФЙ ҳудудида фуқаро Д.А.га жами 200 дона Amino methyl номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Н.С.нинг ёнидан жами 1801 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид