Озарбойжон Сурхондарёда кўп қаватли уйлар қурмоқчи
Омонхона ва Сангардак ҳудудларида туризм лойиҳалари ҳам амалга оширилиши мумкин.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Озарбойжондан ташриф буюрган Tobus Bashtiyan Ltd компанияси раҳбари Наиг Мамадҳасанов ва Kaspian Kapital Group компанияси раҳбари ўринбосари Адолат Охуновни қабул қилди.
Маълум қилинишича, учрашувда меҳмонларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар тақдимот қилинган.
Хусусан, узумчилик, Омонхона ва Сангардак ҳудудларида туризм лойиҳаларини амалга ошириш, Термиз шаҳридаги эски уйларни реновация қилиш ҳамда бўш турган ер майдонларида 30 мингга яқин кўп қаватли турар жойлар ва замонавий йўллар қуриш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Меҳмонлар мавжуд имконият ва шароитлар маъқул эканлигини билдириб, лойиҳаларнинг техник ва иқтисодий томонларини ишлаб чиқиш ҳамда қисқа муддатларда лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
17:29 / 12.11.2024