Абдулла Арипов Жанубий Корея компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди
Учрашувда ҳамкорликдаги лойиҳаларни “яшил” энергетика, газ-кимё, туризм, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларни қамраб олган ҳолда янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Вазирлар Маҳкамасида 13 июн куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бош вазир Абдулла Арипов Корея Республикасининг Lotte Group компанияси раҳбари Шин Донг Бин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бош вазир матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани, Жанубий Корея президентининг ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга яна бир муҳим қадам бўлиши алоҳида таъкидланди.
Lotte Group нафақат Кореяда, балки Осиёда энг йирик конгломератлардан бири ҳисобланади. Мазкур компания Ўзбекистондаги тўғридан тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги илк йирик Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этган.
Учрашувда ҳамкорликдаги лойиҳаларни “яшил” энергетика, газ-кимё, туризм, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларни қамраб олган ҳолда янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
18:17 / 04.10.2024