Ўзбекистон | 17:00 / 15.06.2024
4814
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда 7TECH премиум маиший техника бренди шоуруми очилди

Фото: 7TECH

Тошкентда премиум-класс маиший техника бозоридаги янги бренд — 7TECH тақдимоти бўлиб ўтди. Унда бренд вакиллари катта аудиторияга янги маҳсулотларининг ноёб техник имкониятлари, эксклюзив дизайни ва махсус фойдаланувчи функционалини намойиш этдилар.

7TECH юқори сифатли бренд бўлиб, унинг маҳсулотлари дунёнинг етакчи заводлари томонидан ишлаб чиқарилади. Бренд маҳсулотлари Tashkent City Mall'да жойлашган шоурумда тақдим этилмоқда. Шоурумда 12 тоифадаги маиший техника моделларини учта қаторда кўриш мумкин — SILVER, GOLD va PLATINUM. Улар орасида ўзининг функционал хусусиятлари билан ҳаётимизга юқори технологияли келажакни олиб киришни ва ундан бугунги кундаёқ фойдаланиш имкониятини ваъда қиладиган кир ювиш ва идиш ювиш машиналари, совиткичлар, кондиционерлар, кийим-кечак стайлерлари, кулерлар ва ошхона учун ҳаво тортиш ускуналари бор.

Масалан, 7TECH техникаларининг беқиёс хусусиятли маҳсулотларидан бири қўл ишоралари ёрдамида бошқарилиши мумкин бўлган ҳаво тортиш ускунаси бўлса, иккинчиси — интернетга уланадиган планшет билан жиҳозланган совиткич ҳисобланади. Инновацион кондиционер ҳавони тозалаб, ёқимли ифор таратади, икки камерали кир ювиш машинаси буюмларни бир вақтнинг ўзида икки хил режимда ювиш имконини беради, кийимлар учун шкаф-стайлер эса қўлда дазмоллаш заруратидан бутунлай халос қилади. Кундалик ҳаётга киритилган ушбу технологияларнинг барчаси сизга кундалик вазифалардан завқланиш ва вақтни тежаш имконини беради.

“7TECH илғор технологиялар, замонавий дизайн ва ишончлиликни ўзида мужассам этган энг юқори сифатли маҳсулотларни яратишга интилади. Биз тушундикки, истеъмолчилар идеал маиший техникани излаганда нафақат шунчаки қурилма, балки функционаллик, инновация ва эстетикани ўзида бирлаштирган юқори технологияли ёрдамчини сотиб олишни хоҳлашади. Бизнинг мақсадимиз қулай фойдаланувчи интерфейси ва интуитив функцияларга эга техникани яратишдир. Биз буларнинг барчасини биргина “7TECH. Келажак. Бугун.” иборасида қисқача ифодаладик, бу брендни Ўзбекистон бозорида жойлаштириш учун асос бўлди”, — деди компания вакили.

Бренд маиший техникаси ҳақида батафсил маълумот билан seventech.uz веб-сайтида ёки iOS, Android вa Android TV учун ишланган 7TECH иловасида танишиш мумкин. У ерда севимли моделларингизни ҳам олдиндан буюртма қилиш имкони мавжуд. Маҳсулотларнинг барча ассортименти расмий кафолатга эга ва сервис тўғридан-тўғри 7TECH томонидан тақдим этилади. Шунингдек, фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида харид қилинган техниканинг барча кафолат талонлари мобил иловада сақланади, у ердан бевосита қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Сайт: seventech.uz
Инстаграм: instagram.com/7tech.uz
Телеграм: t.me/seventech_uz
Шоурум: Tashkent City Mall, 1-қават

Реклама